Сенат сўровига мувофиқ, Антимонопол қўмита «Uzbekistan Airways» чипталари нархининг қимматлиги сабабларини ўрганиб чиқди. Унга кўра, миллий авиаташувчининг чипталари Россия, Қозоғистон, Туркия авиакомпанияларининг чипталари нархидан 36 фоиздан 148 фоизгача қимматлиги аниқланди. Бунга, рақобат муҳити ривожланмагани, компания арзон авиачипталарни сотувга чиқармагани, қолаверса, таклифни сунъий камайтириш орқали талабни ошириш ва нархни қимматлигича сақлаб қолиш сабаб бўлгани айтилмоқда.
10 июндан бошлаб сешанба ва пайшанба кунлари Тошкентдан Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади. Қўшимча рейслар сешанба куни Uzbekistan Airways томонидан ва пайшанба куни «Аэрофлот» томонидан амалга оширилади.
24 майдан бошлаб Тошкент — Тел-Авив — Тошкент мунтазам авиақатновлари қайта тикланди. Авиақатновлар ҳафтанинг душанба кунлари амалга оширилади.
Тошкентга АҚШдаги Boeing заводидан тўғридан-тўғри рейс билан Uzbekistan Airways’нинг олтинчи Dreamliner’и етиб келди. Ушбу самолет орқали Оролбўйи ҳудудлари учун 3 млн долларлик гуманитар етказиб берилди. Шунингдек, Boeing компанияси 100 минг долларлик хайрия қилди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётлар паркини бирлаштириш доирасида бир нечта Boeing авиалайнерларини лизинг берувчига қайтариб, Airbus самолётларини қабул қилиб олишни режалаштирмоқда. 1999−2013 йилларда ишлаб чиқарилган 17 та самолёт эса сотувга қўйилди.
Туркиядаги эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви сабабли «Uzbekistan Airways» компанияси 17 майга қадар мамлакатга бир қатор авиақатновларни бекор қилди.
Uzbekistan Airways, «Ўзметкомбинат», «Ўзбекнефтегаз», «Ўзмиллийбанк» ва «Ўзтрансгаз» каби бошқа компаниялар 2021−2023 йилларда акциялари фонд биржасида оммавий савдо учун жойлаштириладиган компаниялар рўйхатига киритилди.
Uzbekistan Airways 2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб, ҳар шанба куни Тошкент — Москва — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилиши ҳақида хабар берди.
«Uzbekistan Airways» Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни тиклади. Парвозлар 29 мартдан бошлаб амалга оширилади.
«Uzbekistan Airways» 28 мартдан бошлаб Урганч — Истанбул — Урганч ва 3 апрелдан Фарғона — Истанбул — Фарғона йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошира бошлайди.
Uzbekistan Airways 1 мартдан бошлаб ўз қатновларига онлайн рўйхатдан ўтиш хизматини жорий қилади.
Ўзбекистонда туризм ва ишбилармонлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 3 ва 6 февраль кунлари Урганч-Фарғона-Урганч йўналиши бўйича самолётлар қатнови амалга оширилади. 11-февралдан бошлаб ушбу парвлзлар мунтазам равишда пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан Европа мамлакатлари, Малайзия, Индонезия, Покистон, Таиланд, Япония билан авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди. Президент Uzbekistan Airways чипталари нархи баландлиги танқид қилди ва уни арзонлаштириш вазифасини қўйди.
«Давлат харидлари тўғрисида"ги қонуннинг янги лойиҳасига мувофиқ, «Ўзавтосаноат», «Олмалиқ КМК», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекистон темир йўллари» ва Uzbekistan Airways каби 24 та йирик корхона ва уларнинг «набира» корхоналари харидлари очиқланиши белгиланмоқда. Улар 2019 йилда қарийб 47,6 трлн сўмлик давлат харидларини амалга оширишган.
Uzbekistan Airways рейсларида қўл юклари ташувига чекловлар жорий этилди. Мазкур қарор ижтимоий масофани сақлаш ва ўриндиққа жойлашиш вақтини қисқартириш мақсадида қабул қилинди.
Uzbekistan Airways 2018 йил февралида ташкил этилиши эълон қилинган лоукостер ташкил этиш режасидан вақтинча воз кечди. Компания раиси ўринбосари в. б. Умид Ҳусанов тариф сиёсати қайта кўриб чиқилгани, унинг натижалари пандемиядан кейин ошкор қилиниши ҳақида ҳам хабар берди.
Uzbekistan Airways мунтазам халқаро рейсларни тикламоқда. Ҳозирда Дубай, Франкфурт, Истанбул, Олмаота ва Бишкекка амалга ошириладиган рейслар режалаштирилган.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси бошқарув раиси ўринбосари этиб туркиялик мутахассис Орхан Сиврикая тайинланди. 2017 йилдан бери у авиакомпаниянинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси эди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг